Россия билан алоқаларни мустаҳкамлашдан бошқа иложимиз йўқ – Беларусь ТИВ

73

Беларусь томони Ғарб «шериклари» босими остида Россия билан муносабатларни мустаҳкамлашда давом этади. Бу ҳақда Беларусь Ташқи ишлар вазири Владимир Макей маълум қилган.  

Унинг таъкидлашича, Республика Ҳукумати «жамоавий Ғарб» томонидан амалга оширилаётган очиқ босимга гувоҳ бўлмоқда. 

Шунингдек, вазир шу каби ҳодисалар Россия атрофида ҳам бўлиб ўтаётганини қўшимча қилган. 

  • «Бизнинг анъанавий шеригимиз бўлган, қардош давлат Россия билан алоқаларни янада мустаҳкамлашдан бошқа иложимиз йўқ. Бу аниқ», дея таъкидлаган Макей. 

Бундан ташқари, вазир Минскнинг Беларусь маҳсулотлари экспорт қилинадиган Ғарб томони билан муносабатларни бузиш нияти йўқлигини маълум қилган.