MUSIAD ва ЎЗБЕКИСТОН ҳамкорлиги.

233

Туркия тарих ва жамиятига тегишли умуминсоний қадриятларга риоя қилинадиган мустақил саноатчилар ва ишбилармонлар уюшмаси (MUSIAD) 1990-йил 9-майда Истанбулда ташкил этилади. MUSIAD- маҳаллий аҳолига эга бўлган “Тадбиркорлар уюшмаси”дир. У ишбилармонлар уюшмаси сифатида миллий ва халқаро миқёсда мустақил фаолият юритади.


Ёш MUSIAD куч ва юрак бирлигини ҳамда ҳамкорликни амалга ошириш учун тамойиллар ва қадриятларга эга бўлган аъзолар сонини кўпайтириш, аъзолари ўртасида ҳамжиҳатликни ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг моддий ва маънавий тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш мақсадида кўп мамлакатлар билан шу жумладан, Ўзбекистонда билан ҳам ўз фаолиятини 2020-йилдан бошлади. 2021-йил 5-августда Сердар Келебек Тошкент шаҳрида МUSIAD уюшмаси раҳбари этиб тайинланди ва уюшма фаолияти ташкил этилди. Шу билан биргаликда Туркияда ҳам Ўзбекистон тарғиботчиси ва маслаҳатчиси этиб Ирфан Ҳаттат ўғли тайинланди.


1-апрел 2022-йил Сердар Келебек бошчилигида уюшма аъзолари мамлакатимизга ташриф буюрди. Ташрифдан асосий мақсад икки мамлакат ўртасида ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ҳамда кўплаб соҳаларни ривожлантириш. Шунингдек, кино соҳасида янги инновацион ғояларни тарғиб этиш.
Келгусида Туркия ва Ўзбекистон кино соҳаси бўйича юртимиз кино саноатининг юксали учун фойдали шартномалар имзоланиши кўзда тутилмоқда.