Телебошловчи, ўзини қўшиқчиликда ҳам синаб кўрган Ойҳон Ифорзода ва турмуш ўртоғи ҳамда ҳамкасби Шоҳ Алимович бугун ўғил фарзандли бўлишди. Бу ҳақда Ойҳоннинг опаси актриса Райҳон Уласенова Инстаграмдаги саҳифаси орқали хабар берган.

“Етказганига шукур! Мен бугун биринчи маротаба холажон бўлдим. Туғилган кунинг муборак бўлсин паҳлавон 10.01.17”, – деб ёзиб қолдирган Райҳон.

Инстаграм ижтиоий тармоғи орқали бошқа санъаткорлар ҳам жуфтликларни фарзанд билан қутлашмоқда. Биз ҳам сайтимиз номидан уларни ўғил фарзанд билан табриклаймиз.

Эслатиб ўтамиз, Ойҳон Ифорзода ва Шоҳ Алимовичнинг никоҳ тўйлари 2016 йилнинг 23 февралида бўлиб ўтган эди.

https://telegram.me/protoday