Хонанда Шароф Муқимов “Кел-кел” деб номланган қўшиғига клип олиб, унда Ишани обрзаси билан танилган ҳиндистонлик Радҳика Маданни олиб чиқиши ҳақида айтиб ўтганди. Бу ҳақда Daryo.uz сайти ҳабар бермоқда.

Клип лавҳалари ижтимоий тармоқларда пайдо бўла бошлагач эса унда “Сенга ошиқман” сериалидаги Ишани эмас, балки ўзбекистонлик Жамила Ғофурова кўриниш бергани аниқ бўлди.

“Клипда Ишанини ўйнатиш режаси бор эди. Бироқ ўша вақтдаги оилавий муаммолар, онамнинг вафоти сабаб руҳий тушкунлик сабаб бу режа ортга сурилиб бораверди. Боз устига “Сенга ошиқман” сериали ўзбек менталитетига тўғри келмайди деган танқидлар пайдо бўлди ва у эфирдан олинди. Шунча харажат қилиб, кейин Радҳика Мадан суратга тушган клипни телеканалларимиз бадиий кенгашидан ўтказа олмасакчи, деган фикр билан бу ишни қилмадик”, — деб тушунтириш берган Шароф Муқимов.

Маълум бўлишича, Жамила Ғофурова “Кел-кел” эмас, “Сайёра” номли клипда суратга тушган.

https://telegram.me/protoday