CES 2017 кўргазмасида молекуляр датчик ўрнатилган илк смартфон намойиш этилди. Changhong H2 асл дорилар, қимматбаҳо тақинчоқлар ва бошқа буюмларни таркибига кўра сохталаридан фарқлаш хусусиятига эга. Бу ҳақида Phonearena нашри хабар берди.

Манбага кўра, смартфон молекуляр датчик базасидаги сканерга эга. У инфрақизил спектроскопия технологияси асосида ишлайди. Датчик предметга ёруғлик нурини йўналтириб, материал спектрига эга бўлади ва шунга кўра, унинг молекуляр даражадаги таркибини аниқлайди. Мазкур смартфонда дорилар, озиқ-овқат маҳсулотлари, қимматбаҳо тошларни ажратиш учун алоҳида иловалар мавжуд. Келгусида уларнинг сони янада ошади.

https://telegram.me/protoday