Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон учун ўтган 2016 йил ўта унумли келди. Кетма-кет хит тароналар, видеоклиплар, дуэт қўшиқлар ва ҳаттоки яккахон концерт дастурини ҳам тақдим этишга улгурди.

Жорий йилда ҳам хонанда амалга оширилиши керак бўлган кўпгина режалар тузиб қўйган бўлса ажаб эмас. Йил бошидан қизғин ижод билан банд бўлган Сардор Раҳимхон янги тарона яратди. “Кетмоқдаман” деб номланган мазкур композиция хонанда учун жуда ҳам қадрли ижод маҳсули ҳисобланади.

https://telegram.me/protoday