Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 29 декабрдаги қарори билан пойтахтдаги янги кўчаларга ном берилиб, мавжудларининг бир қанчаси қайта номланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.

Шаҳар ҳокимияти маълумотига кўра, Шайхонтоҳур туманидаги Нурафшон кўчаси янги участкалари билан эндиликда Нурафшон Айланма кўчаси, Мирзо Улуғбек туманида яқиндагина очилган Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси ва Паркент кўчаси ўртасидаги кўча Тараққиёт кўчасининг давомига айланди.

Учтепа ва Шайхонтоҳур туманларидаги Маннон Уйғур кўчаси Кўкча Дарвоза, Кўкча Дарвозанинг ўзи эса Қоратош кўчасининг бир қисми билан биргаликда Кўкча Дарвоза тор кўчаси бўлди.

Яккасарой туманида йўл ўтказувчи орқали Муқимий ва Бобур кўчаларини боғловчи янги кўча Муқимий кўчасининг давоми бўлди.

Олмазор туманида Тараққиёт кўчаси номи бошқа туманда худди шундай номли кўча борлиги муносабати билан Дилсарой кўчасига ўзгартирилди.

Юнусобод туманида собиқ радиостанция ҳудудидаги эски кўча Қаноат номини олди.

https://telegram.me/protoday