Апрель ойида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова «Истиқлол» санъат саройида яккахон концерт дастурини тақдим этади.  Бу ҳақда фотосуратчи Шуҳрат Усмонов Instagram’даги саҳифасида маълум қилган.

11 апрелдан 23 апрелга қадар 13 кун давомида жонли ижрода берилиши кўзда тутилган концерт «Эй азиз инсон» деб номланади.

Аввалроқ ҳар йил апрелда «Истиқлол» санъат саройида концерт бериши анъанага айланган Озодбек Назарбеков бу йил танаффус қилиши ҳақида маълумот берган эди.

https://telegram.me/protoday