Ўзбекистон Республикаси Президенти “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Қарор автотранспорт хизматлари билан таъминлаш соҳасини янада такомиллаштириш, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга эришиш ҳамда мамлакат шаҳар ва қишлоқларида аҳоли бандлиги муаммоларини ҳал этишда автотранспорт хизматлари кўрсатишнинг ролини кучайтириш, йўловчилар ташиш хавфсизлигини ошириш ва атмосферага зарарли ташламаларни қисқартириш мақсадида қабул қилинди.

Унга кўра, мамлакатимизда йўлкира ҳақи учун нақд пулсиз тўлов тизими жорий этилади.

2017-2021 йилларда эса йўловчилар автовокзаллари ва автостанцияларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш тадбирлари амалга оширилади.

Қарорнинг тўлиқ матни ЎзА томонидан эълон қилинган.

https://telegram.me/protoday