Германиянинг Dobersek Engineering GmbH компанияси “Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати” АЖни (ОТМК) модернизация қилиш ишларини якунига етказди.

“Завод металлургия цехида Германия компанияси томонидан ўрнатилган мис эритиш печи ишга тушди”, — деб хабар берди комбинат вакили РИА Новостига. Лойиҳада йилига 17 минг тонна мисни қайта ишлашга мўлжалланган янги автоматик мис эритиш печини тайёр ҳолда топшириш кўзда тутилганди. Тоғ-кон мажмуасининг майдаловчи бўлинмаси.

Қиймати 92 миллион долларни ташкил этувчи лойиҳа Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда банклар кредити, шунингдек, комбинатнинг ўз маблағи ҳисобига молиялаштирилди. Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати Ўзбекистонда ягона мис ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.

Шунингдек, республикада ишлаб чиқарилаётган кумушнинг 90%, олтиннинг 20 фоизи комбинат ҳисобига тўғри келади.

https://telegram.me/protoday