Россия Федерацияси Давлат думаси “очиқ трибуна” кенгашини 2 сентябрь куни вафот этган Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бир дақиқа сукут сақлаш билан бошлади.

“Бир ҳафта олдин Ўзбекистон Президенти ҳаётни тарк этди. У Ўзбекистонни суверен ва мустақил давлатга айланишида ўзининг катта ҳиссасини қўшди… Мен бир дақиқа сукут сақлаб Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини ёд этишни таклиф этаман”, — деди РФ Давлат думаси спикери Сергей Наришкин МДҲ ташкил топганига бағишланган “очиқ трибуна”да.
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти жума куни инсультдан 78 ёшида вафот этди. У шанба куни ўз Ватани Самарқандда дафн этилди.