Саудия Арабистони – аёлларга машина ҳайдаш таъқиқланган дунёдаги ягона мамлакат. Аёл кишининг машина ҳайдагани маълум бўлса, унга жарима солиниши ёки қамоққа олиниши мумкин.
Ижтимоий тармоқларда #IWillDriveMyCarJune15 хэштеги остида тадбир бошланди. У Саудия Арабистонилик ҳайдовчилик ҳуқуқи учур курашаёиган аёлларга кўмаклашишга қаратилган, The Independent нашри хабаир асосида.
15 июнь куни автомобилчилар ушбу қонунга қарши қаратилган автонамойиш уюштирмоқчи. Бунга қарши бўлганлар ҳам бор. Уларнинг фикрига кўра “машина ҳайдаётган аёл атрофдаги эркакларнинг диний ҳис туйғулари ва ғурурига зид” эмиш.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони — аёлларга машина ҳайдаш таъқиқланган дунёдаги ягона мамлакат. Бу мамлакатда ҳайдовчилик гувоҳномаси фақат эркакларга берилади. Аёл кишининг машина ҳайдагани маълум бўлса, унга жарима солиниши ёки қамоққа олиниши мумкин.
манба: Sputnik