Фаластин Европанинг тўрт давлатидан элчиларини ортга чақиртириб олмоқда

0
137

Фаластин Венгрия, Руминия, Австрия ва Чехиядан ўз элчиларини ортга чақиртириб олмоқда.

Бу ҳақда ташқи сиёсат идораси баёнотида айтилади.

«Ташқи ишлар вазирлиги Руминия, Чехия, Венгрия ҳамда Австриядаги ўз элчиларини маслаҳатлашувлар учун ортга чақиртириб олиш қарор қилди», – дейилади хабарда.

Аввалроқ, Фаластин миллий маъмурияти Вашингтондаги элчисини ортга чақиртириб олгани маълум бўлганди. Бу АҚШ элчихонасининг Тель-Авивдан Ал-Қудсга кўчирилишига жавобан амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Араб давлатлари лигаси Ал-Қудс бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказиши хабар қилинганди.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here