Биржада доллар курси 8000 сўмга тушиб кетди

0
212

Ўзбекистонда ўтган йилнинг 5 сентябрида валютани либераллаштириш бошланганидан буён доллар курси биринчи бор 7996 сўмли кўрсаткичга эришди. Бу ҳақда Ўзбекистон валюта биржаси маълумотларига асосланиб, Spot хабар берди.

Ўзбек сўми 2018 йилнинг февралидан бошлаб ўз ўрнини мустаҳкамлай бошлади — унга қадар эса даврий равишда бир доллар учун 8190 сўмга қадар арзонлашиб борди. Февраль ойининг ўртасидан буён миллий валюта кетма-кет 11 ҳафта давомида ўсиб борган эди.

Май ойида Америка валютаси 8050 сўмгача арзонлашди, кейин эса 8030 сўмгача тушди. Сўнгра 2017 йилнинг кузидан бери биринчи маротаба миллий валюта бир доллар учун 8000 сўмлик психологик белгига яқинлашганди.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here