KFC Ўзбекистондаги биринчи ресторанини очди

0
1,922

Тошкентда биринчи KFC ресторани иш бошлади. Халқаро тармоқнинг бошқа ресторанлари ҳам очилишга тайёрланмоқда, деб ёзади Gazeta.uz

Чоршанба куни Ўзбекистонда KFC халқаро умумий овқатланиш тармоғининг биринчи ресторани очилди. У Тошкентдаги Буюк ипак йўли кўчасида жойлашган.

Yum! Brands (KFC) франчайзинг ҳамкори International Food Chain компанияси матбуот хизматининг «Газета.uz”га хабар қилишича, ресторан менюсидан KFCнинг барчар асосий таомлари — снэк ва сандвичлардан тортиб баскет ва десертларгача ўрин олган. 97 кишига мўлжалланган ресторан ҳар куни 7:00 дан 23:00 гача ишлайди.

«Биз бизнес учун жуда катта имкониятларга эга Ўзбекистонда фаолиятимизни бошлаганимиздан жуда мамнунмиз. Кўриб турибмизки, Ўзбекистон изчиллик билан ривожланмоқда: янги корхоналар пайдо бўлмоқда, маданият марказлари очилмоқда, ҳаётнинг турли жабҳаларига илғор янгиликлар жорий этилмоқда. Биз, KFC, мазкур жараённинг бир қисми бўлиш ва шаҳарликлар ҳаётига ёрқин таъм ва ижобий ҳиссиётларни олиб киришни истаймиз», — деди KFCнинг Россия ва МДҲ бўйича бош директори Раиса Полякова.

Ўзбекистондаги KFC ресторанлари, бошқа ресторан тармоқлари каби, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сифатининг юқори стандартларини қабул қилган: маҳсулотлар ишлаб чиқариш, сақлаш, етказиб бериш, тайёрланиш ва таомлар сервировкаси вақтида кўп босқичли назоратдан ўтади. KFC етказиб берувчиларни саралашни ўта синчковлик билан амалга ошириб, барча ҳамкорлик даврида улар фаолиятини назорат қилади. Овқатларни тайёрлашда KFC ресторанлари фақатгина бутун товуқдан фойдаланади, дейилади хабарда.

«Тошкентда биринчи KFC ресторанининг очилиши биз учун ҳам, шаҳарликлар учун ҳам муҳим ҳодиса. International Food Chain компанияси KFC ресторанлари фаолиятини озиқ-овқат хавфсизлиги ва меҳмонларга хизмат кўрсатишнинг юқори стандартлари асосида ташкил этади. Йил охирига қадар биз Yum! Brands (KFC) билан биргаликда Тошкентда яна бир қанча ресторанларни очишни режалаштирмоқдамиз, у ерда ҳар бир меҳмон дидига мос таомни топади ва шинам муҳитда вақтини қулай ўтказа олади. Ҳозирданоқ биз фаоллик билан ходимларни саралаяпмиз, улар халқаро меъёрлар ва KFC стандартлари асосида таҳсил олишади», — деди International Food Chain бош директори Қаюм Ҳайдаров.

Биринчи босқичда Ўзбекистондаги KFC ресторанлари маҳсулотларнинг катта қисмини тўлиқ ҳажмда етказиб берилиши, ресторанларнинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатиши учун МДҲ давлатларидан импорт қилади. Келгусида KFC ва International Food Chain маҳаллий етказиб берувчилар билан ҳам ишлашни мақсад қилган бўлиб, ҳозирданоқ мазкур жараённи ташкил этиш устида иш олиб борилмоқда.

Ўзбекистондаги барча KFC ресторанларида фақатгина ҳалол маҳсулотлар, жумладан товуқ, картошка фри ва соуслардан фойдаланилади. Менюдан турли нарх тоифаларидаги кенг ассортимент ўрин олади.

 

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here