«Ўзбекконцерт» Жаҳонгир Отажонов, Достон Убайдуллаев ва Жаҳонгир Позилжоновларнинг клипини ТВ да кўрсатилишига рухсат бермади

0
349

5 декабрь куни «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради муассаса матбуот хизмати.

Кенгашда 16 нафар хонандалар томонидан тақдим этилган видеоклиплар кўриб чиқилди.

«Ниҳол» мукофоти совриндорлари Ирода Дилрознинг «Ўғлим», Шароф Муқимовнинг «Қора кўзлар», хонандалар Зилола Мусаеванинг (Шаҳзода) «Мен ўша», Отабек Муҳаммадзоҳиднинг «Она», Қиличбек Мадалиевнинг «Севги», Жасур Мавлоновнинг «Нетай» қўшиқларига ишланган видеоклиплари муҳокама қилиниб эфирга узатишга тавсиялар берилди.

«Мароқанд» гуруҳининг «Торимнинг сири», Элвин Мирзазаде ва Шахризода Аҳмедова (Каниза) билан ижро этган «Ҳасрат» қўшиқларига олинган видеоклипларига истисно тариқасида рухсат берилди.

Хонандалар Жаҳонгир Позилжонов ва Дилафрўз Ҳайитметовалар ижро этган «Меҳмоним» дуэти, Севара Юсупованинг (Севара тахаллуси билан эфирга чиқаётган) «Узун йўл», Маҳлиё Омоннинг «Фарғонадан», Жаҳонгир Отажановнинг «Қадди баланд», Достон Убайдуллаевнинг «6-хонадон», Алишер Зокировнинг «Майли, майли» қўшиқларига олинган видеоклиплари муҳокама қилиниб, уларда баъзи жузъий камчиликлар кўзга ташлангани сабабли рад этилди.

 

 

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here