Собиқ ректор Аллақуловнинг Мирзиёевга мурожаатига муносабат

0
34,233

Термез Давлат университети собиқ ректори Хидирназар Аллақуловнинг адолат истаб Спутник халқаро агентлигига қилган мурожаати эълон қилинганидан сўнг, таҳририятга ушбу материал юзасидан муносабат билдирилган хат келди

 Собиқ ректор Аллақуловни яқиндан билган, таниган фалсафа фанлари доктори ,профессор Шомат Соматов  мактубида илгарироқ эълон қилинган материал юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этган.

“Ушбу материалн ўқиб ҳам қувондим, ҳам куюндим. Мен, Саматов Шомат Бердиевич, фалсафа фанлари доктори,профессор. Ҳаётимнинu кейинги 46 йили давомида Термиз давлат университетида ишлаган барча ректорларни жуда яҳши биламан. Булар орасида иқтисод фанлари доктори, профессор Ҳидирназар Аллақулов ўзача. У атиги 2 йил ишлаганига қарамасдан Сурҳондарё вилояти халқи, айниқса ТерДУ жамоасининг абадул абад хурматига сазовор бўлди.

Ниманинг эвазига?

Ўзининг ўта ишчанлиги, меҳнатсеварлиги, одамлар билан дилкашлиги, фидоийлиги, жасурлиги, мардлиги, энг муҳими халол ва поклиги, кенг маънода инсонийлигини намоён этди.

У йиллар давомида тўпланиб қолган аянчли ҳолатни қисқа вақт ичида тозалаш имкониятини яратди. Буни ҳақиқий жасорат деса бўлади. Жамоа уни қўллаб-қувватлади.

Афсус…минг афсус ана шундай чақнаб турган машъала, ҳеч қандай айбсиз, бир тўда ҳаромтомоқлар фатвоси билан сўндирилди. Ҳ.Аллақулов ёққан эзулик машъаласи, ўша унсурлар ҳомийлигида кейинги 10 йилда сўндирилди.

Бундан ҳалқ ҳам, жамият ҳам катта зиён кўрди. Коррупция авжига чиқди. Қонунбузарликлар кулминацион нуқтага чиқди. Кўп минг кишилик жамоа руҳан майиб бўлди. Бу йўқотишни бартараф этиш жуда қийин.

Бунинг учун шу кеча кундузда айнан элнинг мард ва жасур фарзанди Ҳидирназар Аллақулов керак! Бошқа киши бу фожеани бартараф этолмайди.

Мен, бутун онгли фаолиятини адолат, ҳақиқат,эзгуликка баҳшида этган инсон сифатида айтаманки, иншолло адолат,ҳақиқат албатта тантана қилғай!

Ҳ.Аллақуловга сабр-бардош, омад, сиҳат-саломатлик тилайман”, — дейди профессор ўз мактубида.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Спутник мухбири билан суҳбатда 2002-2004 йилларда Термиз давлат университетининг ректори бўлиб фаолият кўрсатган, иқтисод фанлари доктори, профессор Хидирназар Аллақулов ўз лавозимига қайта тикланиш ниятида эканлигини баён этган эди.

Термиз давлат университети собиқ ректори Аллақуловга нисбатан қўзғатилган жиноий ишлар Ўзбекистон республикаси ҳудудларида жойлашган 14та судларда, хусусан, Олий судда ҳам кўриб чиқилган ва судьяларнинг барчаси Аллақуловни ҳақ деб, оқлов ҳукмини қабул қилган. Шундай бўлса-да, собиқ ректор ўз лавозимига қайта тикланмаган.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here