Dizayn жамоасининг лицензияси бекор қилинди

0
1,136

Dizayn жамоаси билан тузилган лицензия битимларининг талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилганлиги учун гуруҳ лицензияси 2018 йил 11 август кунидан бекор қилинди. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» давлат муассиси хабар бермоқда, деб ёзади Kun.uz

Хабарда таъкидланишича, гуруҳ «миллий урф-одатларимиз ва одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган, маънавий қадриятларимизга мутлақо ёт бўлган номуносиб ҳаракатлар орқали қизиқчилик санъатини беобрў этиб, санъаткор одобига риоя этмаган».

«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосан жамоага берилган AY-0035 cон лицензия бекор қилинмоқда.

Маълум қилинишича, жамоа аъзолари ижросида ижтимоий тармоқларда тарқаб кетган видео ва аудио лавҳаларда ички ишлар ходимлари, аёл ва қизларга нисбатан ҳурматсизлик қилинганди. Шундан жамоа аъзолари Дилшод Мусабеков ва Саъдулла Фатҳуллаев видео мурожаат орқали барчадан узр сўради.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here