Чет элга чиқишингиздан аввал қарзингиз бор-йўқлигини текшириб олиш имкони пайдо бўлди

0
543

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик туфайли қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқишига вақтинча чеклов қўйилганлигини текшириш тизимини синов тариқасида ишга туширди.

Фуқаро қарздорми-йўқлигини Мажбурий ижро бюроси расмий сайтининг мана бу саҳифасига кириб, паспорти серияси ва рақами, шунингдек, фамилияси, исми ҳамда отасининг исмини киритиб аниқлаши мумкин.

 

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here