Қонунчиликдаги янгиликлар

0
1,586

Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

 

✅Қарор билан жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб киришда божхона тўловлари ундирилмайдиган қуйидаги чекланган меъёрлари тасдиқланди:

👉халқаро аэропортлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда – 2000 (икки минг) АҚШ доллари миқдорида;

👉темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда – 1000 (бир минг) АҚШ доллари миқдорида;

👉автомобиль йўли (пиёдалар йўли) ўтказиш пунктлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда – 300 (уч юз) АҚШ доллари миқдорида;

👉халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар манзилига келаётган товарлар учун бир календарь ой мобайнида – 1000 (бир минг) АҚШ доллари миқдорида.

✅Жисмоний шахслар томонидан товарларни олиб киришнинг божхона тўловлари ундирилмайдиган чекланган меъёрлари доирасида товарлар олиб кирилганда уларни ёзма декларациялаш талаб этилмайди.

👉Шунингдек, жисмоний шахслар 3 000 АҚШ долларигача қийматдаги товарларни божхона декларацияси тақдим этмасдан олиб чиқишлари мумкинлиги белгиланди.

Бундан ташқари айрим турдаги товарларни олиб чиқиш ёки олиб киришда чекланган мъёрлар ўрнатилмоқда.⬇️

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA