Тошкент халқаро аэропорти ходимига: «Сен ҳам одаммисан?!»

0
30,471

Россияда қийналиб ишлаб топган пулига уйидаги оила аъзоларига, уйида мўлтираб қарб турган бола чақасига егулик олиб келаётган йигитни ўша озиқ-оқатларини олиб қўйиб, уйидаги болаларига едираётган Тошкент аэропорти ҳодимларига саволлларим бор. (06.02.2018й. Ўзбекистон вақти билан 16-10 лар чамасида самолёт қўнди, 16-30 ларда тинтув ўтказишган, афсуски сумкаларни камераси йўқ хонага олиб кириб тинтишган, коридорда эса камера бор экан, ғийбат ва туҳмат бўлиб қолмаслиги учун қўшимча киритилди)

  1. Ҳужжатларидан ва телефонидан излаган нарсангни топа олмабсан, фақат қўлидаги катта-катта сумкаларга қараб, нафсинг хакалак отиб кетиб, ҳали муддати ўтмаган паспортини сабаб килиб, бу ўтмайди, эски паспорт деб, баҳона қилиб, қўрқитиб, буни эвазига сумкасидаги озиқ-овқатларини ва машина учун олинган чехолни олиб қўйиб, кейин қўйиб юборган инсон, САНМИСАН, агар САНИ инсон деб бўлса?
  2. Хўп, ўша озик-овқатларни олибсан, кейин нима килдинг, уйинга олиб бориб болаларингга едирдингми, болаларинг санга караб: «Дада буларни қаердан олдингиз?» деса, нима деб жавоб бердинг, тўғрисини айтдингми? Бир мўмин мусулмонни Россияга бориб қийналиб ишлаб топиб, болалари учун олиб келаётган жойида қўркитиб, олиб куйиб, кейин сизларга олиб келиб ҲАРОМ едираяпман, дедингми?
  3. Олиб қўйган машина чехолини машинангга кийдирдингми? Ўртоқларингга мақтаняпсанми, янги чехол олдим, деб? Ўйлаб кўр, сенга буюрармикин, тўртта ғилдиракни устида юрасан, ўша янги чехолда бола-чақаларинг ҳам ўтиради. Машинангга тўғри келмаган бўлса, тўғри бозорга олиб бориб арзон-гаровга сотиб юбордингми?
  4. Бир жойида адашибсан, ҳамма сумкаларни титиб кўриш керак эди. Кўлларидаги яна 2 та сумкада эски кийимлари ҳам бор экан. Балки эски кийилган ички кийимлари размерингга тўғри келиб коларди. Уларни ҳам олиб қўйиб, кечқурун хотинингга мактанардинг: «Қалай, ярашибдими?» деб.
  5. Сен кейин нима бўлганидан хабаринг борми? Сен озиқ-овқатларини олиб қўйганингдан сўнг, улар шу нарсаларни уйдагилар учун олгандик, мўлтираб уйда кутиб ўтирган бола-чақамизга олгандик, энди уйга қуруқ бормайлик деб, қолган пулларига яна Тошкентдаги бозорга кириб, Россияда ишлаб чиқарилган нарсалардан олишибди. Нимага Россияда ишлаб чиқарилган, деб савол беряпсанми? Ҳарқалай, Россиядан олиб келяпмиз, дейиш учун.
  6. Шуни ҳам гап қилиб ҳасрат килишдими деб савол беряпсанми? Адашасан улар бир ерда адашишибди, машинага яна янги чехол олганда Ўзбекистонники эканлигига эътибор қаратишмабди. Мен билиб қолдим ва ҳазил аралаш ўзларидан сўрасам, кейин минг ҳижолат билан мажбур айтиб беришди. Эшитяпсанми, сани ўрнингга улар минг ҳижолатда қолишди. Сан-чи болаларинг ўша бировни боласи учун олинган озиқ-овқатларни еяётганда ичингдан бирор нима ўтдими? Қаердан ҳам ўтсин, сани ишинг, касбинг шу-ку.
  7. Улар уйга энди Ўзбекистонда ишлаймиз, юртимизда жуда катта ўзгаришлар бўлибди, четга бормаймиз деб, қайтишибди. Сан уларни илк қадамида умидларини ўлдирганингдан хабаринг борми?. Ҳатто бизни танимаган руслар ҳам ҳеч нимамизга тегмаганди дейишди. Сан асли кимсан Ўзбекмисан?
  8. Ҳеч бўлмаса бирор марта ҳалол ишлаб топган пулингга бозорлик қилиб болаларингга олиб борганмисан, ёки фақат шу йул билан оилангни боқасанми. Болаларинг фақат чет элни озик-овқатларини еса керак. Хотининг эса чет элни кийимларини кийса керак. Оиланг олдида сан зўр ДАДА бўлсанг керак аааа?
  9. Эх аттанг болалар ёшлик қилишибди, сани исмингни фамилиянгни сўраб олишмабди. Хақларини талаб қила олишмабди. Чунки эски кийимларимизни хам олиб қўймасин деб, кўрқишибди. Майли, Шайтонни исми шарифи бўлмайди деб уларга таскин бердим.
  10. Кўп гапирмайман, Санга охирги савол: САНАМ ОДАММИСАН?
Равшан Мамаджанов

 

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA