Президент коррупцияга қарши янгича кураш таклифи билан чиқди

0
446

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев коррупция ва бюрократияга батамом барҳам бериш учун аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасида АКТни жадал ривожлантиришни таклиф этмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар беради.

13 апрел куни Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари коррупция тўғрисида гапираркан, у ривожланишимиз олдида турган энг катта тушовлигини яшириб ўтирмади.

«Биз коррупция ва манманликни йўқотсак, ҳаммаси яхши бўлади. Мана, шу кунларда  «Давлат хизматлари маркази»​ни ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватладик. Тез орада хизмат кўрсатишда электронлаштириш кўпаяди», дейди президент.

Бу нима дегани? Энди барча маълумотнома, қоғоз билан оид ҳужжатлар ана шу марказ томонидан электрон тарзда тақдим этилади.

Масалан, олий таълим муассасасида қабул имтиҳонлари учун ҳужжатларни абитуриент ўзи яшаб турган тумандан чиқмасдан, масофадан туриб, топшириши мумкин. Ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун вилоят марказидаги ЙҲХБ биносига бориб, навбат кутиши шарт эмас. Энг муҳими хизматларнинг электрон тизимга ўтказилиши икки омилга қаттиқ таъсир этади: ўртада инсон омили аралашмайди (ўз-ўзидан коррупциоген ҳолатларга йўл қўйиш хавфи анча пасайган) ва кўплаб ресурслар, жумладан вақт ҳамда харажатлар иқтисод қилинади.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA