АҚШ собиқ президентининг рафиқаси оғир аҳволда

0
88

АҚШнинг собиқ биринчи хоними, мамлакатнинг 41-президенти катта Жорж Бушнинг рафиқаси Барбара Бушнинг аҳволи тобора оғирлашаётгани айтилмоқда. Бу ҳақда «Sabah»ҳабар бермоқда.

Техас штати Ҳюстон шаҳридаги уйида даволанаётган Барбара Буш бу йил 92 ёшни қаршилади.

43-президент кичик Жорж Бушнинг ҳамда Флорида штатининг собиқ губернатори Жеб Бушнинг онаси Барбара Бушни 1988 йилдан бери сурункали обструктив ўпка касаллиги ҳамда юрак хуружи безовта қилиб келади.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA