Саудия Арабистонида коронавирусга қарши кураш доирасида олти ой аввал тўхтатилган умра зиёратларига босқичма-босқич рухсат берилади. 

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, Ички ишлар вазирлиги биринчи босқичда саудиялик зиёратчиларнинг умра ибодатини адо этишига изн берилишини билдирган. Зиёратга бормоқчи бўлганлар муайня шартларни бажаришлари, тегишли идоралардан рухсат олишлари ва коронавирусга чалинмаганликлари тўғрисида маълумотнома тақдим этишлари зарур. 

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги тафсилотлар бир неча кундан кейин ошкор этилишини маълум қилган. 

Бу йил коронавирус эпидемияси туфайли Саудия Арабистонида яшайдиган бир неча минг кишигина ҳаж ибодатини адо эта олди, чет элдан зиёратчиларнинг келишига рухсат этилмади.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA