Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Барноев 56 ёшида вафот этди.

 Барноев Германиядаги шифохонада даволаниш вақтида оламдан ўтган.

Манба маълумотига кўра, айни вақтда Бухорода дафн маросимига тайёргарлик кўрилмоқда, президент ҳам Бухорога бориши кутилмоқда.

Ўктам Барноев муқаддам Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари бўлган, 2008 йилнинг апрелидан 2010 йилнинг декабригача Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритган. 2016 йилнинг декабридан 2020 йил февралигача Бухоро вилоятига ҳокимлик қилган, 2020 йил февралида бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланганди.

У 2020 йилнинг июлида коронавирусга чалиниб, Тошкент шаҳридаги хусусий клиникалардан бирига ётқизилгани тўғрисида хабар қилинганди. Ўтган вақт мобайнида унинг саломатлиги бўйича маълумот берилмади. У билан деярли бир вақтда коронавирусдан даволаниш учун ётқизилган, унинг ўрнига Бухоро вилоятига раҳбарлик қилиб келаётган Карим Камалов август ойининг иккинчи ярмида оламдан ўтди.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA