Истанбулдаги меҳмонхонанинг еттинчи қаватидан тушиб кетиб ҳалок бўлган британиялик сайёҳ шотландиялик футболчи Энтони Макдоуэлл эканлиги аниқланди. Бу ҳақда «Metro» хабар берган.

28 ёшли спортчи дўсти билан бирга Туркияда ҳордиқ чиқараётган бўлишган. У 15 сентябрь куни Истанбулга етиб келган. Кейинги куни Макдоуэлл деразадан тушиб кетган ва воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Макдоуэллнинг собиқ «Саутсайд Юнайтед» жамоаси спортчининг ўлимига муносабат билдирди.

«Энтони жамоада муҳим роль ўйнаган. У ажойиб ўйинчи ва, энг муҳими, яхши инсон эди», — дейилади клуб баёнотида.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA