Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасида биринчи марта ECO-93 маркасидаги туркман бензинлари сотувга қўйила бошлади, деб хабар берди Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг расмий сайти.

 «Nara-Komfort Servis» МЧЖ бензин етказиб берувчи компания сифатида ишлайди. Товарларни етказиб бериш шартлари – EXW сотувчи омборидан олиб кетиш. Янги биржа товарининг бошланғич нархи 100 килограмм учун 600 минг ўзбек сўмини ташкил этади. Ўртача 1 тонна бензин тахминан 1293-1370 литрни ташкил қилади.

Биржа савдоларида иштирок этиш учун биржада онлайн аккредитациядан ўтиш ва биржа брокери билан буюртма шартномасини тузишингиз керак.

Туркманистон табиий газидан экологик тоза ёқилғини 2019 йил июн ойида очилган Ахал вилоятидаги янги завод ишлаб чиқаради.

ECО-93 бензинидан фойдаланганда ўтказилган синовлар натижаларига кўра, автомобилнинг чиқинди газларидаги углерод оксиди миқдори 0,03% ни ташкил қилади, шу билан бирга амалдаги стандартларга мувофиқ у 0,5% дан юқори бўлмаслиги керак. Шу билан бирга, чиқинди газда углеводородлар чиқмайди. ЕCО-93 бензинидан фойдаланганда зарарли чиқиндилар миқдори олтингугурт оксиди 50 баробар, азот оксиди 5 баробар, углерод оксиди 2 баробар, углеводород 20 фоизгача камаяди. ЕCО-93 бензинига мунтазам ёнилғи қуйиш билан даигателнинг ишлаш муддатини икки баравар оширади.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA