Санкт-Петербург–Тошкент ва Москва-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча чартер рейс қўйилди. Чипталар эркин сотувда.

Санкт-Петербург –Тошкент ва Москва-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча чартер рейс амалга оширилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” компанияси матбуот хизмати хабар қилди.

“Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўз Ватанларига қайтиб келишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси 2020 йил сентябрь ойида Россия Федерацияси (Москва, Санкт-Петербург) шаҳарларидан Тошкентга чартер қатновларга эркин сотув очилганини маълум қилади”, – дейилган хабарда.


Қўшимча HY 3602 Москва-Тошкент рейси 23, 24, 25, 30 сентябрь, HY 3602 Санкт-Петербург-Тошкент рейси рейси 25, 28, 30 сентябрь куни амалга оширилади.

Парвозлар жадвали билан авиакомпаниянинг расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун: Парвозга фақат 72 соат олдин ПЗР таҳлили топширганлиги тўғрисида маълумотномага эга бўлган Ўзбекистон республикаси фуқаролари қўйилади. 

Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways 17 сентябрдан бошлаб Москвадан кунига 2 маротаба авиапарвозлар ташкил қилишни бошлаган эди. Айни дамда чипталар эркин савдода сотилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA