Кремль парад пайтида Путинга яқинлашмоқчи бўлган фахрийни тансоқчилар силтаб ташлаганига изоҳ берди

0
2,717

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳарбий парад вақтида рўй берган ҳодисага изоҳ берди, ўшанда қўриқлаш хизмати ходимлари давлат раҳбари Владимир Путинга яқинлашмоқчи бўлган фахрийни силтаб ташлашганди.

«Бу, албатта, атайин қилинмади. Президент бундан кейин шундай вазиятларда истисно қилиниши лозимлигига эътибор қаратди», – дея Песковнинг сўзларини келтиради «Говорит Москва» радиостанцияси.

Путиннинг ўзи ҳам бу ҳодисага эътибор қаратди ва кекса эркакнинг ёнига келиб, унинг қўлини сиққан ҳамда Александровский боғидаги Номаълум аскар қабрига ўзи билан бирга боришга таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвада Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 73 йиллигига бағишланган парад бўлиб ўтаётгани хабар берилганди.

 

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here