Арманистонда Миллий хавфсизлик хизмати (СНБ) контрразведка бошқармаси бошлиғи генерал-майор Ованнес Карумян ва Арманистон Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари қўмондони Гагик Тевосян ишдан бўшатилди.

«Карумян ва Тевосян ўз лавозимларидан озод қилинди», деди сешанба куни «Интерфакс»га республика миллий хавфсизлик хизмати матбуот хизмати.

Ишдан бўшатиш сабаблари ҳақида хабар берилмаган.

Арманистон Миллий хавфсизлик хизмати бошлиғининг ўринбосари Армен Айвазян сешанба куни бўлиб ўтган брифингда СНБ давлатга хиёнат қилиш ва Озарбайжон томонига маълумот бериш ҳолатларини аниқлаганини айтди.

«Турли хил ҳарбий қисмлардан ҳар хил маълумотларни тўплаб, уларни душманга етказган собиқ юқори мартабали ҳарбий хизматчини ёллаш бўйича иш аниқланди. Яна бир ҳодисада, чет эл фуқаролари сафарбарлик, техника ҳақида маълумот етказилган ҳолатлар аниқланди», – деган Айвазян.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA