Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Режеп Таййип Эрдўған телефон орқали Тоғли Қорабоғдаги вазиятни муҳокама қилди, деб хабар беради Кремл матбуот хизмати.

Таъкидланишича, Россия раҳбари мазкур ҳарбий ҳаракатларга Ўрта Шарқдан жангарилар жалб этилаётганидан хавотирини баён қилган.

Путин туркиялик ҳамкасбига Озарбайжон ва Арманистон раҳбарияти билан биргаликда вазиятни барқарорлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

“Бундан ташқари, раҳбарлар Сурия зиддиятини ҳам муҳокама қилишди”, дейилади Кремл маълумотида.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA