Чақалоқни қурбонлик учун сўйган ота, буви ва амма қамоққа олинди

0
1,062

Покистоннинг Панжоб вилоят полицияси қиз чақалоқни қурбонлик учун сўйганликда гумонланаётган 6 кишини, жумладан, чақалоқнинг отасини қўлга олди.

3 декабрда тарқатилган хабарда айтилишича, Саргодх шаҳрида ўзини мулла табиб сифатида тақдим қилган шахс бу гуруҳга чақалоқни қурбонлик қилиш шартлигини айтган.

Қизалоқни текширган табиб чақалоқни руҳлар талаб қилаётганини, агар уни сўймасалар арвоҳлар бу оилани таъқиб қилишда давом этишини айтган.

Шундан сўнг чақалоқнинг отаси, бувиси, аммаси ва яна уч киши чақалоқни қурбонлик учун сўйган.

Полициянинг билдиришича, чақалоқни сўйишга кўрсатма берган табиб ҳозир қидирилмоқда. У қочиб кетган. Воқеадан хабар топган чақалоқнинг онаси эри билан ажрашиш учун судга ариза берди.

 

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here