Кичик Буш отасининг сўнгги сўзларини хотирлади

0
61

АҚШнинг 41-президенти катта Жорж Бушнинг сўнгги айтган сўзлари бу севги изҳори эди, бу ҳақда президент билан видолашув маросимида унинг ўғли АҚШнинг 43-президенти кичик Жорж Буш сўзлаб берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Кичик Буш отасига ўтган жума куни қўнғироқ қилган ва ўша куни ота ўғлини эшитган, аммо деярли гапира олмаган.

«Мен отамга уни яхши кўришимни ва у энг яхши ота бўлганини айтдим». У ҳаётлигида айтган сўнгги сўзи «Мен ҳам сени яхши кўраман», — дейди кўз ёшини зўрға яширган собиқ президент. У онаси Барбара Бушнинг ўлимидан сўнг отаси кучли бўлиб қолганини, аммо яна уни кўриш истагида яшаганини айтди.

Ўғил ўз сўзларини энди отаси яна онаси билан кўриша олиши ва 3 ёшлигида вафот этган синглиси Робинни бағрига боса олиши мумкинлигини айтиб якунлади.

Кичик Буш отасини хотирлар экан унинг жуда ажойиб ота ва президент бўлганини қайд этди.

6 декабрь куни Вашингтондаги Миллий кафедрал соборида катта Буш билан видолашув маросими бўлиб ўтди, у якунлангач, тобут Техасга олиб келинди ва ўша ерда дафн этилди.

 

 

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here