Туркияда коронавирус ҳолати аниқланганлар сони бир кеча-кундузда 902 нафарга кўпайди. Бу 6 июндан бери қайд этилган энг паст кўрсаткичдир, 19 нафар бемор ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берди республика соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа.

«Бугун 902 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилди, жами касалланганлар сони 222 402 нафарга етди. 19 нафар бемор ҳаётдан кўз юмиб, уларнинг жами сони 5545 кишини ташкил этмоқда. Бугун тузалганлар сони 1203 нафарга кўпайиб, жами 205 214 кишига етди», — деб ёзади Кожа «Twitter»да.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилди. ЖССТнинг охирги маълумотларига кўра, дунё бўйича 14,5 миллиондан ортиқ киши касалликка чалинган, 607 минг нафари оламдан ўтган.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA