Исломофоб Герт Вилдерсга карикатура танловини ўтказишга рухсат берилди

0
190

Голландия Миллий хавфсизлик ва террорга қарши кураш бошқармаси (NCTV) исломофоб сиёсатчи Герт Вилдерснинг мамлакат парламентида “Муҳаммад пайғамбар карикатура танлови”ни ўтказишига рухсат берди.

ВВС хабарида айтилишича, танлов парламент биносининг ёпиқ қисмида ўтказилиши туфайли хаавфсизлик жиҳатидан таҳдид бўлмайди деган хулосага келинган.

Голландия қонунларига мувофиқ парламентдан ўрин олган партиялар йилда бир марта парламент биносида тадбир ташкил этиш ҳуқуқига эга. “Озодлик” партияси етакчиси Герт Вилдерс ана шу ҳуқуқдан фойдаланиш – карикатура танловини ўтказиш учун парламент спикери, асли марокашлик Хадижа Арибга мурожаат қилган эди. Ариб мурожаатга жавоб қайтаравермагач, Вилдерс уни айблашга тушди: “Муҳаммадга бўлган севгиси фикр эркинлигидан устун”.

Танловда биринчи ўринни олган қатнашчига 5 минг евро, иккинчи ўринни олганга эса 2,5 минг евро ваъда қилинмоқда. Танловда яна бир исломофоб, америкалик карикатурачи Бош Фостин жюри аъзоси бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Герт Вилдерс аввалроқ Роттердамнинг исломлашувини иложи борича тезроқ тўхтатиш ва карикатура танловини ўтказиш борасидаги баёнотлари билан машҳур.

 

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here