Бош вазир Абдулла Арипов Россия бош вазирини туғилган куни билан табриклади

0
78

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Россия бош вазири Дмитрий Медведевга қўнғироқ қилиб, туғилган куни билан табриклади. Бу ҳақда рус ҳукумати матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади Turon24.uz

Шунингдек, Дмитрий Медведевни ҳозиргача Беларусь бош вазири Сергей Румас, Қозоғистон бош вазири Бакитжон Сагинтаев, Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев ҳам муборакбод этган. Телефон мулоқотида Арипов ва Медведев икки томонлама долзарб муаммоларни ҳам муҳокама қилишган.

7 сентябрь куни Абдулла Арипов амалий ташриф билан Москвага борган ва Дмитрий Медведев билан учрашганди. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 19-мажлисида бош вазирлар Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш бўйича келишувни имзолаган эди.

Маълумот учун: Дмитрий Медведев 1965 йил 14 сентябрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида туғилган.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here