«Ҳозир тадбиркор бир ходимга 1 миллион сўм тўлаш учун 500 минг сўм солиқ тўлашга мажбур бўлмоқда»

0
3,308

Ўзбекистон фуқароларининг 13 миллиондан ортиғи меҳнатга лаёқатли ҳисобланади. Лекин, Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Беҳзод Мусаевнинг солиқ концепцияси муҳокамасига бағишланган анжуманда маълум қилишича, уларнинг фақат бир қисмигина даромад солиғи тўламоқда, деб ёзади Kun.uz

Мусаевнинг маълумот беришича, Ўзбекистон аҳолисидан 5,7 миллиондан ортиқроғи расман иш жойига эга – улар даромад солиғи тўлайди.

Солиқ қўмитаси раиси ўринбосарининг айтишича, қўмита рақамларни аниқлаштириш учун текширув ўтказади. У солиқчилар баъзи савдо объектларида текширувлар ўтказишгани ва бу объектларнинг баъзи ходимлари норасмий равишда ишлаб келаётганини аниқлашганини айтиб ўтган.

Мусаев бунда тадбиркорларни айблашдан йироқлиги, улар ходимга 1 миллион сўм маош тўлаш учун шунинг тенг ярмича, яъни, 500 минг сўм миқдорида солиқ тўлашга мажбур бўлаётганини қайд этган.

Президентнинг 2018 йил 13 февралдаги «Солиқ қонунчилигини тубдан такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармойишига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги солиқ юкини камайтириш, ҚҚС ставкаларини пасайтириш, қатор солиқлар ва мажбурий тўловларни бекор қилишни, шунингдек, солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни кўзда тутувчи 2018—2020 йилларга мўлжалланган Солиқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасини тайёрлади.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида эълон қилинган.

 

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here