Меҳмонхоналарга «юлдузлар» янги қоидалар бўйича берилади

0
74

«Туризм хизматларини сертификатлаш маркази» ДУК томонидан «Туризм хизматлари. Меҳмонхоналар ва шунга ўхшаш жойлаштириш воситалари. Таснифлаш тизими» номли янги стандартлар ишлаб чиқилди. Унинг 2018 йилнинг август ойида жорий этилиши белгиланган. Бу ҳақда Norma хабарига таяниб, «Газета.uz» маълум қилмоқда.

 

Ҳужжат Австрия, Германия, Нидерландия, Туркия ва Россияда қабул қилинган норма ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Стандарт туташ ҳудуд, бинолар, хоналар, техник ускуналар ва жиҳозлар, ходимлар, хоналарнинг санитария-гигиена ҳолати, ахборот таъминоти, хизматлар ва жамоатчилик хоналарига талабларни белгилайди.

Янги стандарт нафақат меҳмонхоналар ва мотеллар, балки апартотеллар, апартаментлар (резиденциялар) комплекси, люкс хоналари бўлган меҳмонхоналар, спа-меҳмонхоналар, бутик-отеллар ва бошқа шунга ўхшаш жойлаштириш воситалари таснифини ҳам ҳисобга олади.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here