«Автотест» фириблари фош бўлдими?

0
18,182

Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 сентябрь куни қабул қилинган 693-сон қарори буйича «Юридик шахсларнинг ҳайдовчилик малакасини ҳар икки йилда қайта ошириш» бўйича ҳуқуқ фақат «AVTOTEST REPORT» масъулияти чекланган жамиятига берилган эди, деб ёзади Fayzbog.uz

Қарор ижросини таъминлаш бўйича «AVTOTEST REPORT» МЧЖ  Қоракалпоғистон республикаси ва 12 та вилоятларда ФИЛИАЛЛАР ташкил этилиши шарт эди.

Аммо «AVTOTEST REPORT» МЧЖ вилоятларда ФИЛИАЛЛАР очиш ўрнига ўз ваколатларини бошқа учинчи юридик шахсларга берганлиги маълум бўлди.

Хусусан, Самарқанд вилоятида «Юридик шахсларнинг ҳайдовчилик малакасини ҳар икки йилда қайта ошириш» курслари «AVTOTEST REPORT» МЧЖ (СТИР302368520)нинг Самарканд вилоят ФИЛИАЛИ томонидан эмас, балки «AVTOTEST SAMARQAND» МЧЖ (СТИР305121289) томонидан ЛИЦЕНЗИЯСИЗ амалга оширилиб келинмоқда.

«AVTOTEST SAMARQAND» МЧЖга (СТИР305121289) 2017 йил 6 ноябр куни Самарқанд шаҳридаги Ягона дарча маркази томонидан №551850 реестр рақами билан юридик шахс гувохномаси берилган.

«AVTOTEST REPORT» МЧЖ солиқ харажатларини камайтириш мақсадида вилоятларда ФИЛИАЛЛАР очмаганлиги эҳтимоли бор.

Солик кодекси бўйича, ишчилар сони белгиланган меъёрлардан ошган корхоналар Ягона солиқ ўрнига Қўшилган қиймат солиғи (НДС) тулашлари белгилаб қўйилган.

«AVTOTEST REPORT» МЧЖдан ташқари бошқа бирон бир юридик шахсга «Юридик шахсларнинг ҳайдовчилик малакасини ҳар икки йилда қайта ошириш» ваколати берилмаган.

Бундан келиб чиқадики, вилоятлардаги «AVTOTEST SAMARQAND» МЧЖга (СТИР305121289) ўхшаш корхоналар ЛИЦЕНЗИЯСИЗ фаолият олиб бормоқда.

 

Мирзо Субханов

 

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA