Фарғонадаги туманнинг раҳбарлар тўртлиги ишдан олинди

0
286

Президент Фурқат туманини тугатиш бўйича таклиф киритиш тўғрисида мутасадди раҳбарларга кўрсатма берган.

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Фурқат туманининг иқтисодий кўрсаткичларини танқид қилди. Бу ҳақда “Дарё.уз” мухбири маълум қилди.

Хабарда айтилишича, видеоселектор йиғилиши вақтида президент Фурқат туманини тугатиш бўйича таклиф киритиш тўғрисида мутасадди раҳбарларга кўрсатма берган.

Шунингдек, туманнинг тўртта раҳбари – ҳоким, прокурор, ИИБ ва солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасидан озод қилинган.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here