26,4 млрд сўм! Мўйноқда бир йил ўтмасдан сув қувурларида тез-тез авария ҳолатлари юзага келмоқда

0
270

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари жойларда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволини ўрганишни билан бирга давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан қабул қилинган фармон ва қарорларнинг ижроси ҳам таҳлил қилинмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жорий йилнинг апрель ойида олиб борилган ўрганишлар туманда ташкил этилган секторлар томонидан аҳолининг оғирини енгил қилишга қаратилган “йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, уларни амалиётга татбиқ этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилганлигини кўрсатди.

Шу билан бирга, қуйи палата депутатларининг фаолияти давомида ҳали ечимини кутаётган, кечиктириб бўлмайдиган масалалар ҳам мавжудлиги кўзга ташланди. Хусусан, президент ташаббуси билан умумий қиймати 26,4 миллиард сўмлик, узунлиги 101 км “Қўнғирот-Мўйноқ” ичимлик суви тармоқларини туман аҳолисига ўтган йили якунланган эди. Аммо ушбу лойиҳа якунланганидан бир йил ўтмасдан сув қувурларида тез-тез авария ҳолатлари юзага келиши натижасида туман аҳолисига тоза ичимлик сувини етказиб беришда узилишлар кузатилмоқда. Тумандаги “Арал” МФЙни ичимлик суви билан таъминлаш 2018 йилги дастурга киритилганига қарамай бугунги кунгача бу борада ишлар бошланмаган.

Шунингдек. Туямўйиндан келадиган сув тармоғидаги сув босимини ошириш мақсадида қўшимча насосларни ўрнатиш лозим. Шу билан бир қаторда туман марказига оқар сувнинг етиб келмаслиги боис, аҳоли томорқа ерларидан самарали фойдалана олмаётгани ҳақида ҳақли эътирозлар билдирмоқда.

Юқоридаги муаммолар юзасидан таҳлил ўтказиб, уни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаш ҳамда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида 10 кунлик муддатда асослантирилган ёзма маълумот берилишини сўраб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисига депутат сўрови юборилди.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here