Тожикистон президенти куёвининг жияни милиционерни дўппослаганликда гумонланмоқда

0
428

Тожикистон ИИВ ходимлари мамлакат собиқ энергия вазири Диловар Гуловнинг ўғлини ҳибсга олди. Собиқ мансабдорнинг ўғли милиционерни дўппослаганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда «СНГ» хабар берди.

 

Ички ишлар идоралари маълумотларига кўра, йигит 8 июль куни кечқурун Душанбе шаҳрида милиционерни дўппослаган, кейин эса қочиб кетган. Унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Кичик Гулов ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорларига яхши таниш ҳисобланади. Уч йил аввал у ойнаси қорайтирилган машинани бошқаргани учун жаримага тортилган. 2018 йилнинг март ойида эса безорилик учун жавобгарликка тортилган.

Диловар Гуловнинг акаси Ашраф Тожикистон президентининг куёви ҳисобланади.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here