Шавкат Мирзиёев ЖЧ-2018 очилишида иштирок этади

0
332

Ўзбекистон Републикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 очилиш маросимида иштирок этади.

Бу ҳақда “Meduza” нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 14 июнь куни Москвадаги “Лужники” стадионида бўладиган очилиш маросимида 17 мамлакат раҳбарлари қатнашишади. Рўйхат асосан МДҲ ва Лотин Америкаси мамлакатларидан ташкил топган. Шимолий Корея номидан Юқори халқ йиғилиши президиуми раиси Ким Ён Нам қатнашади.

Қайси мамлакат раҳбарлари ЖЧ-2018 очилиш маросимида иштирок этади?

Ўзбекистон, Абхазия, Озарбайжон, Арманистон, Белорусь, Боливия, Қозоғистон, Қирғизистон, КХДР, Ливан, Молдавия, Панама, Парагвай, Руанда, Саудия Арабистони, Тожикистон, Жанубий Осетия.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here