AIBA президентлигига сайланган Ғофур Раҳимов Ўзбекистонга келди

0
312

2022 йилгача AIBA президенти сифатида фаолият олиб борадиган ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов Тошкентга келди.

7 ноябрь куни Ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов AIBA президенти сифатида юртимизга ташриф буюрди. Мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов хамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев кутиб олди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов Москвада бўлиб ўтган AIBA Конгрессида ҳамбевосита иштирок этганди.

Маълумот учун: Ғофур Раҳимов 2022 йилгача AIBA президенти сифатида фаолият олиб боради.

Хабарингиз бор, 2−3 ноябрь кунлари Москва шаҳрида Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (AIBA) нинг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтганди. Конгресс давомида ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов AIBA президентлик сайловида иштирок этган ва якунда ғалаба қозониб, ташкилот раҳбарига айланганди. Раҳимов бу борада қозоғистонлик Серик Конакбаевни ортда қолдирди.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here