Ҳиндистоннинг Панжоб штатида сохта спиртли ичимликларни истеъмол қилиш натижасида 62 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда штат полицияси маълум қилди.

Ҳодиса қурбонлари Амритсар, Гурдаспур, Тарн-Таран шаҳарлари аҳолиси эканлиги маълум бўлди. 

31 июль, жума куни ўтказилган 40 дан ортиқ рейдларда полициячилар саккиз нафар сотувчини ҳибсга олдилар ва катта миқдордаги қалбаки ичимликни тортиб олдилар.

Яна беш киши сўроққа тутилди.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA