Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус бўйича янгиланган статистик маълумотларни тақдим этди.

2020 йил 1 август куни лабораторияда аниқланган COVID-19 инфекцияси ва ПЗР-тест натижаларида коронавирус аниқланмаган, аммо клиник ва эпидемиологик белгилари у билан бирдек бўлган пневмония статистикаси бирлаштирилди.

Янги статистика бўйича маълумотлар бугундан эътиборан хабар қилиб борилади.

«2020 йил 1 август куни 1 626 одамда COVID-19 инфекцияси аниқланди ва кун давомида 36 киши вафот этди. Шунингдек, 5 181 кишига лаборатория томонидан аниқланган пневмония ташхиси қўйилди, уларда коронавирус инфекциясининг клиник ва эпидемиологик белгилари бор. Сўнгги кун давомида шундай ташхис қўйилган 30 бемор вафот этди», – дейилади вазирлик хабарида.

Маълумот ўрнида, айни дамда Қозоғистонда ушбу касалликдан соғайганлар жами сони 61 839 нафарни ташкил қилади. 793 киши вирус қурбонига айланган.

91593 киши коронавирусни юқтириб олган.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA