Тўйга чиқадиган санъаткорларнинг нархлари белгиланди (+рўйхат)

0
4,401

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан икки йўналиш тадбирларида иштирок этадиган санъаткорларнинг имтиёзли нархга эга рўйхати шакллантирилди. Ушбу йўналишларнинг биринчиси ош тадбирлари бўлса, иккинчиси тўй ва юбилей тадбирлари, деб хабар қилади ташкилот матбуот хизмати, деб ёзади Uz24.uz

Санъаткорлар томонидан кўрсатиладиган хизмат нархлари имтиёзли бўлиб, масалан, ош тадбирларини ўтказиш 500 мингдан 800 минггача, тўй ва юбилей тадбирларини ўтказиш эса 800 минг сўмдан 1,5 миллион сўмгача белгилаб қўйилган.

Фуқаролар ўз тадбирларига ушбу рўйхатда келтирилган телефон рақамларига боғланиб, санъаткорларни таклиф этишлари мумкин бўлади. Бу рўйхат “Ўзбекконцерт” давлвт муассасаси томонидан доимий равишда назорат қилинади ва кенгайтириб борилади. Рўйхат бугунги кунда фақат Тошкент шаҳри учун белгиланган бўлиб, бир ой ичида Республикадаги барча туман ва шаҳарлар учун ушбу имтиёзли рўйхат йўналиш бўйича шакллантирилади.

Тошкент шаҳридаги Олмазор туманидаги ФҲДЁ бўлимида тажриба асосида шуни бошладикки, эндиликда қонуний никоҳдан ўтган келин-куёвлар ўша ернинг ўзида рўйхатда кўрсатилган санъаткорларни танлаб, уларга буюртма қилишлари мумкин бўлади. Бунинг учун махсус стендлар ташкил этилмоқда.

Маълумотларга кўра, рўйхатда кўрсатилган рақамларга 24 соат давомида қўнғироқ қилиш мумкин ва улар мутлақо бепул.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here