Жангарилар ҳужум қилса, Ўзбекистон Қуролли кучлари эплашига ишонамиз — Кабулов

304

image

Жангарилар томонидан Ўзбекистонга ҳужум бўлса, мамлакат Қуролли кучлари амаллайди. Бу ҳақда Россия Президентининг Aфғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов “Эхо Москвы”га берган интервьюсида айтиб ўтди.

Замир Кабуловнинг сўзларига кўра, Aфғонистондан келган жангарилар агар Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳудудига кириб борса, мавжуд ҳужжатлар ва келишувларга мувофиқ Россия уларга қарши чиқади.

Россия Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг ўз Қуролли кучлари борлигини эсдан чиқармасликни таъкидлаган.

“Биринчидан, Ўзбекистон ўз Қуролли кучларига эга эканини эсдан чиқармаслик керак. Айтишларича, ёмон эмас. Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегараси эса 150 километрни ташкил қилади. Бу эса ҳарбий ҳаракатлар “театри”, аллақачон, чекланганини англатади. Агар жангарилар томонидан босқин юз берса, Ўзбекистон Қуролли кучлари амаллашига ишонамиз. Агар эплай олишмаса, уларда ўз иттифоқчисига мурожаат қилиш ҳуқуқи бор”, дейди Кабулов.

Фото: Замир Кабулов

Шунингдек, Кобулов “Толибон” жангарилари томонидан Афғонистоннинг Ўзбекистон ёки Тожикистон билан чегарасини кесиб ўтишга қаратилган бирон бир уриниш ёки фактлар мавжуд эмаслигини қайд этган.