ID-карта ва хорижга чиқиш паспорти ДХМ орқали ҳам берилади

207

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 24 июлдаги аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга оид фармонида қайд этилишича, 1 январдан ID-карта ва хорижга чиқиш паспорти ДХМ орқали ҳам берилади.

Унга кўра, 2022 йил 1 январдан Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-картаси ҳамда Ўзбекистон фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга оширилади.

Бундан ташқари, ДХМлар ва ЯИДХП орқали босқичма-босқич жорий этиладиган хизматлар рўйхати (87 та), қолаверса, 1 январдан кўрсатиш муддатлари қисқартириладиган хизматларнинг айрим турлари (59 та) тасдиқланди.