Республика Халқ банки: «Ҳар ой 3 миллион пенсионерга 1,5 триллион сўм маблағ етказиб берилмоқда»

0
227

Ўзбекистон миллий матбуот марказида «Халқ банки: ислоҳот ва самара» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Ушбу тадбирда Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари Низомиддин Аббосов, иқтисодий таҳлил департаменти директори Жамол Юсупов, пул муомаласи ва касса операциялари департаменти директори Жасур Маҳмудов, жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимини бошқариш департаменти директори Мухтор Эшниёзов Халқ банки тизимида кейинги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар ҳамда уларнинг ижроси хусусида маълумот беришди.

Фото:«Xabar.uz»

Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари Низомиддин Аббосов тадбирни очиб берди. У ўз нутқида Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 23 мартдаги «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига тўхталиб, эндиликда мижоз банк ҳудудига тўсқинликларсиз (ҳужжатларсиз) кириши, кредит бериш босқичлари тўғрисида мижозни ўз вақтида хабардор қилиш йўлга қўйилганини билдирди.

Фото:«Xabar.uz»

Шунингдек, тадбирда банк тизимида пенсия ва нафақаларни тўлаш механизмини такомиллаштириш борасида қилинаётган ишлар юзасидан ҳам маълумот берилди.

Фото:«Xabar.uz»

— Халқ банкининг сайёр кассалари орқали республикамизнинг 3 миллиондан зиёд пенсионерларига бир ойда 1,5 триллион сўм ҳар ойнинг 27-санасига қадар етказиб берилмоқда, — дейди жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимини бошқариш департаменти директори Мухтор Эшниёзов. — Халқ банкининг барча ҳудудий ва туман филиалларида пенсия ва нафақа тўловлари бўлими ташкил этилди. Ҳар бир сайёр касса бухгалтер-назоратчи ходимлари 2000 та планшет билан таъминланган бўлиб, пенсия маблағларининг берилиши билан боғлиқ ҳисоботлар жараёни автоматлаштирилди.

Матбуот анжумани якунида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here